Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг халқаро миқёсда нуфузини янада ошириш, замонавий йўналишларни кўпайтириш масалалари муҳокама қилинди

Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Корея Республикасининг Инҳа Университети президенти Чо Мёнг Ву билан учрашув ўтказди. Учрашув давомида икки томон ўртасидаги ўн йиллик ҳамкорлик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва янги истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашув давомида вазир Инҳа университетининг Тошкентда очилганига ўн йил тўлганини алоҳида таъкидлаб, ушбу университетнинг ўзбек ёшлари учун қанчалик муҳим эканлигини қайд этди. Шунингдек, 400 нафардан ортиқ ўзбекистонлик талабалар айни пайтда Кореядаги Инҳа университетида таълим олаётганини айтиб, бу АйТи таълим олиш учун Ўзбекистон ёшлари орасида юқори қизиқиш борлигини кўрсатишини таъкидлади. Бу эса нафақат ўзбек ёшлари учун, балки бутун Ўзбекистон учун ижобий таъсир кўрсатиб, келгусида талабалар юртимизда замонавий АйТи соҳаси мутахассисларини етиштиришда муҳим рол ўйнашини қўшимча қилди.
Шуниндек, вазир Ўзбекистонда АйТи кадрларга бўлган талаб тобора ортиб бораётганини, бундай талабнинг ортиши Инҳа университети каби етакчи таълим муассасаларини ривожлантириш ва улар билан ҳамкорликни кучайтиришни талаб этишини таъкидлади.
Учрашув давомида Тошкентдаги Инҳа Университетини янада ривожлантириш стратегиясини биргаликда ишлаб чиқиш, бу орқали АйТи таълим сифатини ошириш ҳамда янги йўналишларни жорий этиш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашувда томонлар университетда келажакда талаб этиладиган янги касб йўналишларини очиш, замонавий АйТи соҳасига мос келадиган йўналишларни кенгайтириш ва кадрларни етиштириш учун зарур бўлган шароитларни яратиш бўйича фикр алмашдилар.
Учрашув давомида Тошкентдаги Инҳа университетини халқаро миқёсда етакчи ўқув муассасаларидан бирига айлантириш, таълим сифатини доимий равишда яхшилаш ва замонавий технологиялар асосида янги йўналишлар очиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, томонлар университетнинг молиявий имкониятларини ошириш ва қўшимча ресурсларни жалб қилишда ҳамкорлик қилиш бўйича келишиб олдилар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter