Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўйинлар саноатини икки оғир йил кутмоқда

Ўйинлар саноатини икки оғир йил кутмоқда

Фото: 4PDA

Ўйинлар чиқарувчи компанияларнинг топ-менежерлари 2024 ва 2025 йиллардан нималарни кутишаётганини GamesIndustry нашрига маълум қилишди. Қисқасини айтганда, қувонишга сабаб йўқ: саноат оғир даврга қадам қўймоқда.

Инвесторлар видеоўйинлар ишлаб чиқаришга пул киритишга ишончсизлик билан қарашмоқда, кредитлар бўйича юқори ставкалар харажатларга босим ўтказмоқда. Ўз навбатида, ушбу хатарни зарарини қоплаш учун, ўйинлар ишлаб чиқарувчилар ўйинларнинг нархини ошира олмайдилар.

Бундан ташқари, ўйинлар бозори тўлиб кетгани ҳам компанияларни хавотирга солмоқда: 2020 ва 2021 йилларда ҳаддан зиёд кўп ўйинлар пайдо бўлди. Шу боис, кўплаб янги лойиҳаларни ҳозирча музлатиб турган ҳолда, компаниялар пандемиягача бўлган даражага чиқиб олишмоқчи. Таъкидланишича, янги релизлар нафақат актуал тайтлар, балки бэк-каталоглар билан рақобатлашишга мажбур, чунки замонавий ўйинлар кўплаб соатларни ичига олувчи босқичлардан иборат, қолаверса, контентни узоқ ушлаб турувчи ўйин сервиси модели оммалашиб бормоқда.

Номи айтилмаган компаниялардан бирининг топ-менежери фикрига кўра, 2023 йилдаги ишдан бўшатишлар бу ҳали хамир учидан патир. 2024 йил ёпилишлар йили бўлади: нафақат ишлаб чиқариш студиялари, балки бутун бошли нашрлар инқироз кўчасига кириши мумкин.

Бироқ икки йиллар давом этувчи инқироздан сўнг ўйин саноатидан яна ўсиш бошланади, пасайиш вақтинча, саноатга узоқ муддатли сармоялар киритиш жараёни эса давом этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг