Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олимлар мослашувчан сенсорлар учун янги композицияни ишлаб чиқдилар

Олимлар мослашувчан сенсорлар учун янги композицияни ишлаб чиқдилар

Россия Федерацияси таълим ва фан вазирлигининг хабар беришича, Томск Политехника университети (ТПУ) олимлари Шанхай керамика институти билан ҳамкорликда металл-органик конструкцияларни лазер билан қайта ишлашдан фойдаланган ҳолда мослашувчан датчиклар учун янги композицияни яратганини маълум қилди. Ушбу материал люминесценц ёруғлик сигналини 70 баробарга оширади, бу эса ҳарорат ва босим сенсорларининг иш фаолиятини сезиларли даражада яхшилайди.

Янги сенсорлар транспорт, энергетика ва тиббиёт каби турли соҳаларда қўлланилиши мумкин. Анъанавий электр сигналларини қайд этиш усуллари кўпинча ҳарорат ёки кучланиш туфайли юзага келган ўзгаришларни аниқ қайд эта олмайди. Нанокарбонлар асосида яратилган композицион юқори сезувчанлик ва мустаҳкамлик билан ажралиб туради, ҳатто 10 минг эгилиш сиклидан кейин ҳам барқарор қолади, дея таъкидлади ихтирочилар. 

ТПУ профессори Евгения Шеремет янги материал механик куч ва электр ўтказувчанлигини бирлаштирганини таъкидлади, бу эса мослашувчан электроника ва сенсор технологиялари учун янгиликларни очади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг