Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Технология модада – Gucci ихчамгина гаджет тақдим этди

Технология модада – Gucci ихчамгина гаджет тақдим этди

Фото: "engadget.com"

Gucci люкс мода бренди Финляндиянинг Oura Health стартапи билан ҳамкорликда Gucci x Oura Ring ақлли узукини тақдим этди.

Gucci x Oura Ring 44 граммли, титандан ишланган ва сув ўтказмайдиган узук бўлиб, 18к сариқ олтиндан ишланган. Гаджетнинг ички қисмида юрак уриш тезлиги, тана ҳарорати, нафас олиш тезлиги, уйқу режими, стресс даражаси ва ҳоказоларни кузатиш имконини берувчи датчиклар мавжуд.

Маълумотлар Oura мобиль иловасида кўрсатилади, фойдаланувчилар статистикани ўрганишлари, яхши уйқу ва медитация учун мослаштирилган тавсиялар, саундтрекларни олишлари мумкин.

Gucci x Oura Ring бутун дунё бўйлаб Gucci чакана савдо дўконларида ҳамда Gucci веб-сайтида 950 долларга сотилади.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг