Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Tesla автомобилларида нуқсон аниқланди

Tesla автомобилларида нуқсон аниқланди

Фото: "Lenta.ru"

Tesla машинасининг калифорниялик эгаси автомобилдаги техник муаммо сабаб компанияни судга берди. У Tesla Model 3 машинасининг тормозланиш тизимидан норози. Айтишича, автопилот ҳаракатланиш вақтида бесабаб ва тўсатдан секинлашиб қоляпти.

Нуқсондан Tesla хабардор бўлган, лекин ҳеч қандай расмий изоҳ бермаган. Муаммо баён қилинганида бепул алмаштириб беришни рад этган. Энди 5 миллион доллар атрофида товон пули тўлашига тўғри келади.  

Иш билан шуғулланаётган ҳуқуқшунослар бошқа мижозларни алоқага чиқишга, шикоятлари билан ўртоқлашишга чорлашди. Чунки шунга ўхшаш норозиликлар олдин ҳам қулоққа чалинганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг