Термиз шаҳрида IT Park филалининг янги биноси ташкил этилмоқда
Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Сурхондарёга ташрифи доирасида Термиз шаҳридаги ташкил этилаётган IT Park филалининг янги биноси қурилиш жараёнлари билан танишди ҳамда унда резидент корхоналари ва ходимлар учун яратилаётган шароитларни кўздан кечирди.
Янги бино қисқа муддатда фойдаланишга топширилиши режалаштирилган бўлиб, унда резидент компаниялар учун имтиёзли жойлашиш имконияти яратилади.
Шунингдек, вазир бино фойдаланишга топширилгандан сўнг ҳудудда ташкил этилиши режалаштирилаётган АйТи Академия лойиҳаси билан ҳам танишди ва академиянинг келгусида вилоят ёшлари учун қандай ўқув дастурлари ва тренинглар йўлга қўйилиши лозимлиги бўйича тавсиялар берди.
Ҳозирги кунда филиал биноси қурилиш жараёнининг якуний босқичида бўлиб, бино қисқа муддатларда фодаланишга топширилиши режалаштирилмоқда.
Бино фойдаланишга топширилгандан сўнг Сурхондарё вилоятида АйТи соҳасини ривожлантириш учун муҳим инфратузилма объекти бўлиб хизмат қилади. Бинода АйТи Академия фаолияти йўлга қўйилади, 20 дан ортиқ АйТи соҳасидаги корхоналарни имтиёз асосида жойлаштриш имконияти ҳамда ёшлар учун юқори маошли қўшимча иш ўринлари яратилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter