Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ТАТУнинг хорижий ҳамкорлари сони биттага кўпайди

ТАТУнинг хорижий ҳамкорлари сони биттага кўпайди

Фото: Digital.uz

Тошкент ахборот технологиялари университети ва Германиянинг Нордҳаузен университети ўртасида меморандум имзоланди

Университетлар академик ва илмий йўналишларда ҳамкорлик дастурларини амалга ошириш, профессор-ўқитувчилар ўртасида ўзаро тажриба алмашишни йўлга қўйиш, ўқув ва илмий ишланмалар нашр этиш бўйича ҳамкорлик қилишга келишиб олди.

Таълимнинг истиқболли йўналишларида, жумладан, автоматлаштириш ва электроника, электротехника муҳандислиги, компютер фанлари, барқарор технологиялар учун саноат муҳандислиги каби соҳалар учун қўшма таълим дастурлари асосида биргаликда кадрлар тайёрлаш мақсад қилинди.

Германияга ташриф давомида Нордҳаузен университети лабораториялари билан яқиндан танишилди ва илмий тадқиқот ишларини биргликда амалга ошириш мақсадида университетлар ўртасида “илмий мактаб” (Research School) ташкил этишга келишиб олинди.

Маълумот учун: Нордҳаузен университети (Nordhausen University of Applied Sciences) 1997 йилда ташкил этилган, Германиянинг Нордҳаузен шаҳрида жойлашган, давлат университети ҳисобланади. Университет муҳандислик, IT, иқтисодиёт, тиббиёт ва ижтимоий фанлар йўналишларида бакалавриат ва магистратура дастурларини таклиф этади.

Университет амалий тадқиқотлар ва саноат ҳамкорлигига катта эътибор беради. Бу ерда талабалар учун ишлаб чиқариш билан биргаликда тадқиқот лойиҳалари ва таълим дастурларини умумлаштирган кўплаб имкониятлар яратилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг