Танланг: телевизорли музлатгич ёки рўзғорбоп?(ВИДЕО)
"Samsung" компанияси ақлли музлатгичларида янги ўзгариш ясамоқчи. Энди унда телевизор кўриш мумкин бўлади. Янги функция шу йил июлдан бошлаб "Family Hub 2.0" (2017 йил) модели учун АҚШ ва Кореяда амал қилади.
Музлатгичдаги 21,5 дюймли экранга телевизор ёки смартфондан контент киритиш мумкин. Шунингдек, музлатгичга аввалдан "Samsung" телевизорларида мавжуд функция ҳам киритиляпти. Бу бадиий тартиб бўлиб, музлатгич "Аrt Gallery" иловасидан фойдаланиш имконига эга бўлади. Бу орқали экранга турли ижод маҳсулларини чиқариш мумкин. Хизмат бепул ва обуна бўлишни талаб қилмайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter