Талабаларга реферат ёзиб берадиган нейротармоқдан фойдаланиш тақиқланди
Франция сиёсий тадқиқотлар институти талабаларига OpenAI томонидан сунъий интеллект базасида тузилган ChatGPT чат-ботидан фойдаланиш тақиқланди. Нейротармоқ реферат ва иншолар ёзади, шеър тўқийди, ўйлаган фикрларингизни матнга айлантиради.
Таълим муассасаси уни ўқув жараёнига халақит беради ва талабаларни ижодий фикрлашдан тўхтатиб қўяди, деб ҳисоблади. Шу боис оғзаки ёзма уйга вазифаларни бажаришда чат-ботдан фойдаланишни тақиқлади.
ChatGPT сўнгги вақтлар машҳурлик поғонасида юқорилаб бормоқда. Лекин ютуқлари билан бир қаторда синовдан яхши ўтолмаган ва танқидга учраган ҳолатлари ҳам йўқ эмас.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter