Талабалар ясаган водородли автомобил рекорд масофани босиб ўтади

Тажрибавий водород билан ишлайдиган автомобил битта ёқилғи бакида босиб ўтган масофа бўйича жаҳон рекордини ўрнатди.
Делфт технология университети талабалари Eco Runner XIII водород автомобилининг экспериментал модели билан жаҳон рекордини ўрнатдилар. Синовлар давомида у бир марта тўлиқ бакни тўлдириб, 2488 км йўл босиб ўтди.
Синов бошланишидан олдин унга 950 г водород тўлдирилди. Машина катта йўл бўйлаб ўртача 45 км/соат тезликда ҳаракатланди. Талабалар ўз олдига қўйган асосий вазифа аввалги рекорд - 2056 км ни енгиш эди. Машина 2488 км атрофида тўхтаганида ниятларига етишди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter