Tab тугмасидаги иккита ўқ нимани англатади?

Tab тугмаси бир сабабга кўра шундай номланган. Бу сўзма-сўз «tabulation» – матнни текислаш деган маънони англатади. Бу хусусият компьютер клавиатураларидан анча олдин пайдо бўлган, яъни босма машинкаларда.
Ёзув машинасининг ортида махсус қурилма – табулаторлар мавжуд. Унга қизил чизиқ ва чекинишни ҳосил қилувчи тиқинлар терилган бўлади. Табулаторни босганда каретка биринчи тиргакка тиралади, ҳарф терувчи эса ана шу чекиниш билан чоп этишни давом эттиради.
Клавишадаги ўқлар фақат тушуниш учун чизилган. Улар клавиш яратган чегараларни билдиради холос.
Таб тугмаси ҳозир қайси функцияни бажаради?
Матн муҳаррирларида
Матн муҳаррирларида ушбу тугма дастур созламаларида ўрнатилган бир хил чекинишни амалга оширади. Aслида, бу ёзув машинкаларидаги эски функцияларнинг нусхаси.
Браузерларда
Браузерларда бу клавишдан сўровнома шаклларини тўлдиришда «сакраш» сифатида фойдаланиш мумкин. Қуйидаги мисолга қаранг.
Исмингизни киритганингиздан сўнг Таб тугмасини босганингизда, «Шарифингизни киритинг» қаторига ўтасиз ва ҳоказо.
Windows’да
Тизим ушбу тугманини бошқа калитлар билан ишлатади. Масалан, Alt+Tab ойналар ўртасида алмашинув имконини беради.
Умид қиламанки, мақола ёқди ва ўзингиз учун янги нарсаларни ўргандингиз!
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter