Сунъий интеллект қидирув тизимларини чиппакка чиқариши мумкин

Билл Гейтс сунъий интеллект шу темптда ривожланаверса, анъанавий қидирув тизимларига эҳтиёж қолмаслигини айтди.
Унинг фикрича, келажакда сунъий интеллектга асосланган овозли ёрдамчилар одамнинг ўзи ўқишга вақти бўлмаган материалларни ўқий олади. Бу сизга қидирув тизимларидан фойдаланмасдан ёки керакли маҳсулотларни қидиришга вақт сарфламасдан маълумот олиш имконини беради.
Натижада керак бўлмаган маълумотларни қидириш ва ўрганиш учун вақтни тежайди. Реклама, фишинг сайтлари ва кераксиз маълумотлардан қутқаради.
Бошқа томондан, фойдаланувчи танлаш ҳуқуқини йўқотади. У маълумотлар манбалари ўртасида танлов қила олмайди. Ахборотни мустақил таҳлил қилиш қобилияти аста-секин йўқолади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter