Сунъий интеллект: Google ва Microsoft ҳинд дастурчиларини ишга олмоқчи

Ҳозир Ҳиндистонда 5 млн нафар дастурчи бор. Балки шунинг учундир, икки техногигант — Google ва Microsoft Ҳиндистонга диққатини кучайтиришни бошлади ва бу юртнинг мутахассислари билан ишлашмоқчи.
Тез орада Ҳиндистонга Microsoft бош директори Сатя Наделла ташриф буюради. Турли компаниялар вакиллари билан учрашувлар ўтказиш ва камида 100 минг нафар сунъий интеллект соҳасидаги маҳаллий дастурчилар учун тренинг ўтказишни режалаштирган. Биринчи учрашув мамлакатнинг энг йирик технология маркази — Бангалорда, иккинчиси Мумбайда бўлиб ўтади.
Худди шу пайтда Ҳиндистонга Google илмий тадқиқотлар бўйича директори Жефф Дин ҳам келади. У ҳам Бангалорга боради, дастурчилар, тадқиқотчилар ва стартаплар асосчилари билан учрашади. Ҳинд мутахассислари билан Ҳиндистоннинг сунъий интеллект технологияларидаги ролини ҳамда уларнинг жамиятга таъсирини муҳокама қилмоқчи.
Эътиборли томони, икки гигант, икки рақобатчи компания раҳбарлари асли ҳиндистонликлар — Сатя Наделла (Microsoft раиси ва бош директори) 1967 йилда Ҳайдарободда, Сундар Пичаи (Google бош директори) 1972 йилда Мадурайда туғилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter