Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Смартфонингизга гўшт айнигани ҳақида хабар келади

Смартфонингизга гўшт айнигани ҳақида хабар келади

Фото: Unian.net

Ҳар йили дунё бўйлаб озиқ-овқатларнинг учдан бир қисми исроф қилинаркан. Бу тахминан 1,4 миллиард тонна егуликдир. Туркиядаги Коч университети тадқиқотчилари озиқ-овқатнинг янгилигини реал вақт режимида симсиз ва батареясиз кузатувчи, сўнг натижаларни смартфонга юборувчи қурилма ишлаб чиқишди.

Гўшт, товуқ ва балиқ каби оқсилга бой озиқ-овқатлар бузила бошлаганда заҳарли органик бирикмалар ҳосил қилади. Уларни аниқлаш учун ходимлар томонидан бошқариладиган қиммат, шу билан бирга кўтариб юришнинг иложи бўлмаган катта асбоблар керак бўлади. Янги ихтиро қилинган сенсорнинг оғирлиги эса тахминан 2 грамм, ўлчами 2 см².

Тадқиқотчилар сенсорни қадоқланган товуқ гўштида синаб кўришди. Натижада у супермаркетлар пештахталарида ёки уйда оқсилга бой озиқ-овқатларни доимий мониторинг қилиш имконини беради, деган хулосага келдилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг