Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Смартфон батареялари қизиб кетмайдиган бўлди

Смартфон батареялари қизиб кетмайдиган бўлди

Фото: Hi-tech.mail.ru

Санкт-Петербург давлат университети олимлари батареяларни ёнғин ва қизиб кетишдан ҳимоя қилувчи полимер қоплама яратдилар.

Ихтиро никел атомларини ўз ичига олган махсус моддадир. Полимер қатлами катод ва анод ўртасида жойлашган. Агар кучланиш рухсат этилган чегарадан ошса, бу полимер оксидланади ва электр токини ўтказишни тўхтатади, яъни батареянинг ҳаддан ташқари қизиб кетишига йўл қўймайди.

Россияда ҳар йили смартфонларда 120 тагача ёнғин ёки батарея портлаши қайд этилади. Шу боис бу муаммо долзарбдир.

Олимлар ҳимоя полимерли аккумуляторнинг янги турини синовдан ўтказишди. Бу учун ақлли соатларда қўлланиладиган кичик танга ўлчамдаги аккумуляторни танлашди. Натижага кўра, агар кучланиш 2,8 волтдан 5 волтгача бўлган диапазондан ташқарида бўлса, ҳимоя 100% самарали бўлади.

Келажакда улар технологияни каттароқ гаджетларда, жумладан, смартфон, ноутбук ва планшетларда қўллашни режалаштирмоқда. Тадқиқот муаллифлари полимер ҳимоя аккумуляторларнинг сиғими ва бошқа хусусиятларига деярли таъсир қилмаслигини таъкидлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг