Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шерзод Шерматов Нукусдаги IТ ўқув марказларига ташриф буюрди

Шерзод Шерматов Нукусдаги IТ ўқув марказларига ташриф буюрди

Фото: «Mitc.uz»

Бугун, 24 февраль куни Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов Қорақалпоғистон Республикасига хизмат сафари доирасида Нукус шаҳридаги IТ Парк резидентлари «Texnopos IT mektebi» ва «Data Life» IТ ўқув марказлари фаолияти билан танишди.

«Texnopos IT mektebi» ўқув маркази 2020 йил ноябрь ойида фаолиятини бошлаган бўлиб, унда веб дастурлаш, Aндроид дастурлаш, мобиль ўйинларни яратиш, 3D-анимация, график дизайн йўналишлари бўйича машғулотлар олиб борилади. Ҳозирги кунда мазкур ўқув марказда 150 нафардан зиёд ёшлар таълим олмоқда. Битирувчиларнинг сони эса 360 нафарни ташкил қилади.

«Texnopos IT mektebi» ўқув маркази томонидан маданият, тиббиёт, туризм соҳаларида 20 дан ортиқ IТ лойиҳалар амалга оширилди. Ҳозирги кунда ўқув марказ раҳбарияти ўз олдига IТ академия ташкил қилишни мақсад қилиб қўйган.

AКТ вазири Ш. Шерматов «Data Life» ўқув маркази фаолияти билан ҳам танишди.

Мазкур ўқув марказида компьютер саводхонлиги, Frontend дастурлаш, PHP дастурлаш, Java дастурлаш, Android дастурлаш бўйича курслар олиб борилади. Ўқув маркази томонидан 480 нафар ёшлар ўқитилиб, ҳозирги кунда 150 нафардан зиёд ёшлар таҳсил олмоқда.

Келгусида ўз фаолиятини кенгайтириш, хорижий компаниялар билан алоқа ўрнатиш ва чет эл бозорларига чиқиш вазифалари қўйилган.

Ташриф чоғида AКТ вазири Ш. Шерматов ёшларни AКТ соҳасига кенгроқ жалб қилишда ва малакали IТ мутахассисларни тайёрлашда ўқув марказлари билан самарали ҳамкорлик олиб бориш масаласига алоҳида эътибор қаратди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг