Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шерзод Шерматов ҳиндистонлик ўқитувчи-профессорлар билан учрашди (Фото)

Шерзод Шерматов ҳиндистонлик ўқитувчи-профессорлар билан учрашди (Фото)

Фото: АКТ вазирлиги матбуот хизмати

1 июнь куни Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов Тошкент шаҳридаги Amity университетига ташриф буюриб, унинг фаолияти билан яқиндан танишди.

Университетнинг илмий салоҳияти, ахборот ресурс марказидаги шароитлар кўздан кечирилди.

AКТ вазири у ерда талабаларга таълим бераётган ҳиндистонлик ўқитувчи-профессорлар билан ҳам учрашди.

Ўқитувчилар билан суҳбат давомида Тошкент шаҳридаги Amity университети фаолиятини янада ривожлантириш ва таълим сифатини таъминлаш бўйича масалалар муҳокама қилинди.

AКТ вазири айни вақтда университетда бўлаётган қабул жараёнларига ҳам тўхталиб, дастлабки босқич имтиҳонларида ҳиндистонлик профессорлар томонидан бевосита назоратга олинган ҳолда ўтказилаётганига эътибор қаратди.

Шунингдек, учрашув давомида университетнинг илмий салоҳияти, талабалар ҳаёти, ўқув жараёни, лабораториялар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Келгусида университетда ахборот технология йўналишини янада ривожлантириш, талабалар салоҳиятини ошириш бўйича масалалар муҳокама қилинди.

Маълумот учун:

Тошкент шаҳридаги Amity университети Ўзбекистон Республикаси Предентининг 2019 йил 7 январдаги ПҚ-4079-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган.

Университетда «Халқаро бошланғич таълим», «Aхборот технологиялари бакалаври», «Компьютер фанлари ва компьютер инжиниринги бакалаври», «Иқтисодиёт бакалаври», «Туризм бошқаруви бакалаври», «Бизнес бошқаруви бакалаври», «Aхборот технологиялари магистри» таълим йўналишларида талабалар ўқитимоқда.

Amity университетлари дунё миқёсида 1100 дан ортиқ патентларни қўлга киритган, дунё бўйлаб университет филиалларида шу кунга қадар 15 мингдан ортиқ илмий мақолалар ишлаб чиқарган 6 мингдан зиёд малакали профессор-ўқитувчилардан 200 мингдан ортиқ талабалар таҳсил олиб келмоқда. Университетнинг дунё бўйлаб 23 та маҳаллий ва 17 та халқаро кампуслари мавжуд бўлиб, 150 та илмий олий таълим муассасалари билан ҳамкорлиги мавжуд.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг