Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

SAP компанияси вакиллари билан ҳамкорлик истиқболлари муҳокама этилди

SAP компанияси вакиллари билан ҳамкорлик истиқболлари муҳокама этилди

Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов SAP компаниясининг вице-президенти Наталя Панина билан онлайн учрашув ўтказди.

Учрашув аввалида компания томонидан тақдимот ўтказилди. Тақдимот давомида давлат молиясини бошқариш тизимини модернизация қилиш, рақамли солиқ бошқаруви ҳақида маълумотлар берилди.

Шунингдек, учрашув давомида рақамли иқтисодиётда дуч келинаётган муаммолар, уларни бартараф этиш йўллари муҳокама қилинди.

Учрашув давомида SAP компанияси иштирокида кадрлар малакасини янада ошириш, соҳага инвестицияларни жалб қилиш, янги телекоммуникация технологиялари ва хизматларини жорий этиш масаларига тўхталиб ўтилди.

Шунингдек, BPO ва KPO хизматларини ривожлантириш орқали маҳаллий ёшларни юқори маошли ишга жойлаштириш, бунда компания иштирокини бевосита таъминлаш масалаларига эътибор қаратилди.

Шу билан бирга, саноат секторини рақамлаштириш, сунъий интеллект ҳамда киберхавфсизлик йўналишларида ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг