Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Samsung Google билан ҳамкорликда сунъий интеллектга эга ақлли кўзойнакларни чиқаради

Samsung Google билан ҳамкорликда сунъий интеллектга эга ақлли кўзойнакларни чиқаради

Foto: Ferra

Samsung Google Gemini AIни қўллаб-қувватлайдиган Ray-Ban ақлли кўзойнакларига рақобатчи яратиш устида ишламоқда.

The Information нашрининг ёзишича, бу қарор йил бошида Google ва Samsung раҳбарлари ўртасидаги муҳокамалардан сўнг қабул қилинган.

Иккита вариант кўриб чиқилди — тўлақонли кенгайтирилган реаллик кўзойнакларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ёки ҳозирги Ray-Ban линиясига ўхшаш оддийроқ ақлли кўзойнакларни ишлаб чиқиш.

Натижада, Google ва Samsung раҳбарлари Google Gemini AI учун асосий функциялар тўплами ва қўллаб-қувватланадиган арзон рақобатчи яратиш керак деган хулосага келишди.

Бироқ, ҳар иккала компания ҳам глобал кўзойнак бозорини амалда монополия қилган EssilorLuxottica билан ҳамкорлик қилмасдан ақлли кўзойнак сотишда қийинчиликларга дуч келиши мумкин.

EssilorLuxottica компаниясига тегишли Ray-Ban ва Oakley сайёрадаги энг таниқли брендлардир.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг