Сабзавот ва меваларда пестицидларни аниқлаш учун биологик парчаланадиган сенсор яратилди
Одатда, сабзавот ва меваларда пестицидларни аниқлаш учун ўсимликлар лабораторияда текширилади. Бразилиялик тадқиқотчилар биологик парчаланадиган сенсорни яратдилар. У мевага тўғридан-тўғри тегиш орқали пестицидлар даражасини "тактик тарзда" аниқлай олади.
Қурилма Сан-Паулу (USP) университети ва Висоса (UFV) федерал университети тадқиқотчилари томонидан ишлаб чиқилган. У мева, сабзавот, барг ёки пояга бириктирилади ва аниқланган пестицидлар миқдори ҳақидаги маълумотларни компьютерга узатади. Бундан ташқари, сенсор ёғоч - целлюлоза ацетатдан олинган экологик тоза материалдан тайёрланган. Натижада 340 кун ичида тупроқда парчаланади ва унга зарар етказмайди.
Олимлар сенсорни машҳур пестицидлар гуруҳида синаб кўришди ва классик қурилмалардаги маълумотлар билан таққослашди. Тадқиқотчилар, шунингдек, сабзавотларни икки соат давомида ювиш ва сувда намлаш пестицидларни йўқ қилишда самарали эканлигини синаб кўрди. Маълум бўлишича, пестицидлар тўлиқ йўқ бўлмаган: салат барглари атиги 40 фоиз карбендазимни ва паракватнинг 60 фоизини, помидор эса иккаласининг 64 фоизини йўқотди.
Пестицидлар ҳашаротларга қарши курашда ишлатилади. Улар одатда саноат миқёсида ўсимликлар устига сепилади. Бироқ, уларнинг атиги 50 фоизи натижа беради. Қолганлари тупроқда, сувда ва ўсимликларда нобуд бўлади. Пестицидлар одамлар учун заҳарли, шунинг учун уларнинг тарқалишини назорат қилиш муҳимдир.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter