Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Россияда беморларни онлайн мониторинг қилиш учун рақамли платформа яратилди

Россияда беморларни онлайн мониторинг қилиш учун рақамли платформа яратилди

Foto: Ferra

Новосибирскда бўлиб ўтган “Технопром-2024” форуми доирасида “Телереанимация” рақамли платформасини яратиш бўйича келишув имзоланди. Ушбу тизим оғир аҳволда бўлган беморларни онлайн мониторинг қилиш учун мўлжалланган ва Урал федерал округининг тиббий ташкилотларида жорий этилади.

Платформа шифокорларга реал вақт режимида беморнинг аҳволи тўғрисида маълумот олиш, ҳаётига хавф туғдирувчи вазиятларга тезда жавоб бериш, даволаш самарадорлигини баҳолаш ва керак бўлганда уни созлаш имконини беради.

Лойиҳа АНО Инновацион агентлиги, “Ин Нова”  МЧЖ ва учта университет: Тюмен давлати университет, Тюмен давлат тиббиёт ва Тюмен саноат университетлари кўмагида амалга оширилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг