Робот ўрганишда нуқсони бўлган болаларга ёрдам берди

Канадалик муҳандислар ўрганишда нуқсони бўлган болалар билан ишлаш учун кичик робот ясади. У ўқувчиларга яхшироқ ўзлаштиришга ва ўқув жараёнига кўпроқ эътибор беришга кўмаклашади.
Олимлар кўп йиллардан буён робототехникани ногирон ва руҳий касалликларга чалинганларга ёрдам бериш учун мослаштириб келмоқда. Энди улар ўрганишда нуқсони бўлган болаларга ёрдам бериш учун робот яратдилар. Ушбу касалликларга дисграфия, дислекция, дискалкулия киради.
Тажрибада тадқиқотчилар ўрганишда нуқсони бўлган 16 нафар ўқувчини икки гуруҳга бўлишди. Бир гуруҳда талабалар фақат ўқитувчи билан, иккинчисида - ўқитувчи ва робот билан ишладилар. Натижага кўра, робот билан ўқиган мактаб ўқувчилари назорат гуруҳидаги болаларга нисбатан ўз вазифаларини юқори тезликда бажара олган ва камроқ чалғиган.
Робот ўқитишдан ташқари талабаларнинг феъл-атворини ҳам кузатиб борди. Улар чалғиганда, робот ҳазил ва топишмоқлар билан уларни хурсанд қилди, қисқа ўйинлар ва бир қатор жисмоний машқларни ўтказди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter