Roadster Teslaни "боқмайди", аммо...

Tesla Roadster - 2017 йил кузида шов-шувли ва ҳайратланарли дебютини амалга оширган тўлиқ электр спорт автомобили. Компания бош директори Илон Маск Техасда ўтказилган тадбирда ушбу машина келаси йил чиқарилишини айтиб, навбатдаги ваъдани берди.
Дастлаб бозорга 2020 йилда чиқиши керак бўлган Roadster йиллар давомида бир неча бор кечиктирилди. Маск 2023 йилда Roadster билан боғлиқ муҳандислик ва дизайн ишларини якунланишини айтди.
Миллиардернинг қўшимча қилишича, мазкур машина компания даромадига унчалик катта ҳисса қўшмайди. Зеро, Model S, Model Y, Model X кабилар Teslaни "боқадиган" электромобиллар, ҳисобланади.
Аммо Roadster мукаммал спорт автомобили бўлгани сабаб бугунги бозор ва компания имижи учун зарур.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter