Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Реклама берувчилар қайси платформага кўпроқ қизиқмоқда?

Реклама берувчилар қайси платформага кўпроқ қизиқмоқда?

Фото: "Habr.com"

Ўтган ярим йил ичида реклама берувчилар Telegram платформасига икки баробар кўп қизиқиш билдирдилар.

Telega.in - Telegram-каналларда реклама жойлаштириш биржаси. eLama - контекст ва таргет реклама тизимида реклама компанияларини бошқарувчи платформа. Бу иккиси томонидан олиб борилган тадқиқотларда маҳаллий рекламалар ҳолати кўриб чиқилди.

Реклама бериш манзили сифатида Telegram ўтган йилгидан анча кўп танланган. Telega.in биржасидан рўйхатдан ўтганлар сони 42 883 тадан 80 029 тага кўпайган.

Аксарият рекламалар фарзанд тарбияси, интернет ва технологиялар, бизнес ва стартапларга оид каналларда берилган. Энг сердаромад рекламалар эса янгилик узатувчи каналларга тегишли.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг