Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Redmi тарихидаги энг яхши экранга эга смартфон

Redmi тарихидаги энг яхши экранга эга смартфон

Фото: Superplanshet.ru

Xiaomi Group президенти ва Redmi бренди бош менежери Лу Вейбинг Redmi Note 12 Turbo смартфони ҳақида янги маълумотларни эълон қилди.

Хабарда айтилишича, турбо-смартфон 5000 мАc сиғимли аккумулятори билан бир қувват олишда максимал 1,3 кун бетўхтов ишлаб беради.

Смартфоннинг оғирлиги — 181 г, қалинлиги — 7,9 мм.

Аввалги маълумотларга кўра, янги телефон Snapdragon 7+ Gеn 2 SоC процессорида ишлайди. Яъни функциялари ва самарадорлиги бўйича Snapdragon 8 Gen 1 га жуда яқин.

Redmi Note 12 Turbo смартфонига юқори PWМ юқори частотали ОLED флагман экрани ўрнатилади. Таъкидланишича, бу Redmi Note туркуми тарихидаги энг яхши экран бўлади.

Смартфон 28 март куни тақдим этилиши кутилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг