Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Redmi A3 дизайни ва тақдимот санаси тасдиқланди

Redmi A3 дизайни ва тақдимот санаси тасдиқланди

Фото: FoneArena.com

Инсайдерлар тарқатган суратлар билан изма-из Redmi A3 смартфонининг расмий реклама тасвирлари ҳам пайдо бўлди.

Компания смартфоннинг нафақат ташқи дизайни, шунингдек, айрим техник хусусиятларини очиқлаб, қачон тақдим этилишини эълон қилди.

Бренднинг расмий сайти маълумотларига кўра, Redmi A3 смартфони 90 Гц частотали экран, 6 Гб гача оператив хотира, 128 Гб гача ички хотирага эга бўлади. Аккумулятори сиғими — 5000 мАс.

Смартфонда USB Type-C (олдинги моделда бўлган micro-USB ўрнига) ишлайди. Ва ниҳоят, расмий фотолар ҳам янги смартфоннинг орт панелида асосий камеранинг салмоқли модули жойлашишини тасдиқлади.

Redmi A3 тақдимоти 14 февралга белгиланган, смартфон нархи ҳали эълон қилинмади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг