Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Рақамли технологиялар вазирлиги ва IТ Parkнинг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари учун семинар-тренинг ташкил этилди  

Рақамли технологиялар вазирлиги ва IТ Parkнинг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари учун семинар-тренинг ташкил этилди  

Рақамли технологиялар вазирлигида вазирликнинг ҳамда IТ Parkнинг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари учун "Рақамли иқтисодиётни ривожлантиришда замонавий менежмент” мавзусидаги махсус семинар-тренинг ташкил этилди.

Ҳудудларда рақамли технологияларни жорий этиш самарадорлигини ошириш, шу жумладан, ёшларни ушбу соҳага жалб этиш, хизматлар ҳажмини, рақамли технологиялар соҳасидаги корхона ва ташкилотлар фаолияти самарадорлиги ҳамда раҳбарлар масъулиятини, шунингдек, уларнинг компетенцияларини янада ошириш, раҳбарлик кўникмаларини тўлақонли ривожлантириш мақсадида ташкил этилган тренинг уч кун давом этди.

Семинарда "Рақамли Ўзбекистон–2030” стратегияси: концепцияси ва амалга ошириш босқичлари, ривожланган давлатларнинг рақамли стратегиялари, нотиқ-лидер бўлиш санъати, корпоратив этика ва корпоратив маданият кодекси мавзуларида иштирокчиларга маърузалар қилинди.

Шунингдек, раҳбар-ходимларга иш жараёнида стрессни бошқариш ва уни енгиш усуллари ҳақида ҳам маърузалар қилинди ва Ўзбекистонда IТ тадбиркорликни ривожлантириш истиқболлари, "Рақамли ҳукумат” ва "Рақамли ҳудуд”, "Рақамли таълим” kompetensiyalari дастурлари доирасида амалга оширилган ишлар ҳамда келгусидаги вазифалар муҳокама қилинди.

Семинар-тренинг якунида иштирокчиларга махсус сертификатлар топширилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг