Қўлда ёзилган матнни электронга айлантирадиган гаджет

"Huawei" компанияси электрон китоб ишлаб чиқди. У "MatePad Paper" деб аталади. Экран диагонали 10,3 дюймга тенг. Сенсорли дисплей, симсиз Wi-Fi 6+ технологияси билан ишлайди.
Янги гаджетда қўл ёзувини аниқлаш технологияси мавжуд бўлиб, қўлда ёзилган матнларни электрон териб чиқади. У диктофон вазифасини бажара олади ва видеофайлларни ҳам кўриш мумкин.
Китоб орқали электрон почтани текшириш, электрон тақвимни ишлатиш, иловалар кўчириб олиш осон. Доимий хотираси 64 ГБ, оператив хотираси 4 ГБ. Батареянинг ишлаш муддати 28 кун. Электрон китоб бозорга чиқса, тахминан 500 евро атрофида бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter