Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қандай қилиб асл AirPodsни сохтасидан фарқлаш мумкин? (+видео)

Қандай қилиб асл AirPodsни сохтасидан фарқлаш мумкин? (+видео)

Фото: Sanagustin.ac.id

PhoneRepairGuru номли YouTube-канал Apple компаниясига тегишли AirPods қулоқчинининг асл ёки сохта эканини аниқлаш йўлини намойиш этди. Ҳозирда қалбаки AirPodsлар жуда кўплиги нуқтаи назаридан бу жуда фойдали маслаҳатдир.

Бу учун қулоқчин кейсига эътибор қаратсангиз кифоя. Кейс ён корпусининг сизга қараб турган қисмини бироз куч ишлатиб тортиб кўринг. Агар у танасидан бироз ажралса, билингки, қўлингизда сохта қулоқчин турибди. Асл маҳсулотнинг кейс корпуси, ҳар қанча уринманг, ташқи томонга силжимайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг