Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Президент Урганчдаги IT Parkни бориб кўрди (фото)

Президент Урганчдаги IT Parkни бориб кўрди (фото)

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 31 март куни Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик паркининг Хоразм филиалини бориб кўрди.

15 миллиард сўмдан зиёд маблағ эвазига барпо этилган ушбу марказ йилига 4 минг 500 нафар ёшни ахборот технологиялари йўналишида ўқитиш ва IT хизматлар кўрсатиш қувватига эга. Бу ёшларнинг замонавий мутахассисликларни эгаллаб, ўз йўлини топишида муҳим омил бўлмоқда. Хусусан, ушбу мажмуада ҳам 250 нафар йигит-қиз иш билан таъминланган.

Президентга IT Parkда амалга оширилаётган ишлар, истиқболдаги режалар ҳақида маълумот берилди.

Бу ерда ўқув машғулотларини ташкил этиш ҳамда IT хизматларини экспорт қилиш учун барча зарур шароитлар яратилган. Мақсадлар ҳам шунга яраша, жорий йилда экспорт ҳажмини 3 миллион долларга етказиш кўзда тутилган.

Шу ернинг ўзида IT Park резидентлари, ахборот технологияларига соҳасида фаолият олиб бораётган ёшлар билан мулоқот бўлди. Улар ўзларининг фаолиятлари ҳақида сўзлаб беришди.

Давлатимиз раҳбари ёшларнинг фикрларини эшитиб, таклифларини қўллаб-қувватлаш бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг