Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Эъзоза Турғунова

“Агар инсон ниманидир чин дилдан орзу қилса, бутун коинот уни шу орзусига етиштириш пайида бўлади!”

Пенсия ёшига яқинлашиб қолган фуқаролар, буни билармидингиз?

Пенсия ёшига яқинлашиб қолган фуқаролар, буни билармидингиз?

Пенсия таъминоти тизимига рақамли технологияларни жорий қилиш орқали фуқароларга кўрсатилаётган хизматлар босқичма-босқич интерактив ва проактив шаклга ўтказилмоқда.

Жумладан, 2024 йил 1 январдан бошлаб фуқаролар уйдан чиқмаган ҳолда пенсия тайинланишини сўраб my.gov.uz портали (ЯИДХП) орқали онлайн мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлдилар.

2025 йилнинг 1 мартидан эса ёшга доир пенсиялар фуқаролардан ҳеч қандай мурожаат ва ҳужжат талаб этилмаган ҳолда "автоматик" тарзда тайинланади.

Бунда фуқаро шахсига доир барча маълумотлар вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларидан идоралараро ҳамкорлик йўли билан олинади.

Видео давомида бу каби қулайликларнинг йўлга қўйилиши юртдошларимизга яна қандай имкониятлар тақдим этишини билиб олинг ва пенсия ёшини қаршилаётган яқинларингизни ҳам яхши хабарлар билан хурсанд қилинг!

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг