Янгиланган OneID тизими билан сиз ўзингизни рақамли дунёда янада хавфсиз ва ишончлироқ ҳис қилинг!

Ўзбекистоннинг энг йирик ва хавфсиз рақамли идентификация тизими OneID тубдан янгиланмоқда! Аниқроғи, фойдаланувчиларнинг рақамли хавфсизлиги янги босқичга кўтарилади!
Бугунги кунда рақамли хизматлардан фойдаланиш тобора оммалашиб бормоқда. Шундай экан, шахсга доир маълумотларимизни ҳимоя қилиш ва онлайн хизматларга хавфсиз уланиш ҳар қачонгидан ҳам муҳимроқ. Янгиланган OneID тизими айнан шу мақсадга қаратилган бўлиб, сизга янада қулай ва хавфсиз рақамли муҳитни тақдим этади.
Қандай янги имкониятлар мавжуд?
- Эндиликда сиз OneID тизимига QR код орқали бир неча сония ичида киришингиз мумкин. Шунингдек, MyID орқали кириш имконияти ҳам яратилади.
- Бундан ташқари, сиз ўз маълумотларингизни кимлар, қандай мақсадларда кўриш ҳуқуқига эга эканлигини тўлиқ назорат қила оласиз.
- Икки босқичли аутентификация (2FA) ҳамда бошқа замонавий хавфсизлик технологиялари сизнинг аккаунтингизни ҳимоя қилади.
- Ташкилотлар билан маълумот алмашиш жараёнлари янада шаффоф ва очиқ бўлади.
- Янгиланган OneID тизими рақамли хавфсизлик ва қулайликни бирлаштирган ҳолда, сизга янги имкониятлар эшигини очади. У орқали сиз рақамли дунёда ўзингизни янада хавфсиз ва ишончли ҳис қиласиз.
Яна бир муҳим янгилик! Айни кунларда OneID мобил иловаси ишлаб чиқилиб, якуний синов босқичларидан ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter