Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

UZINFOCOM делегацияси Бишкекда бўлиб ўтган халқаро PLUS-forum Digital Kyrgyzstanда иштирок этди

UZINFOCOM делегацияси Бишкекда бўлиб ўтган халқаро PLUS-forum Digital Kyrgyzstanда иштирок этди

Форум 22 та мамлакатдан 1000 дан ортиқ иштирокчини бир жойга тўплади. Улар орасида давлат ташкилотлари, банк сектори, финтеч ва ретаил соҳалари вакиллари бор эди.

Тадбир давомида жамоамиз давлат сектори вакиллари ва финтеч компаниялари билан самарали музокаралар олиб борди ҳамда бизнесни рақамлаштириш ва унинг самарадорлигини оширишга хизмат қиладиган инновацион ечимларни тақдим этди.

Тематик сессия доирасида UZINFOCOM экспорт бўлими раҳбари Тимур Мияссаров MyID биометрик тизими имкониятлари ҳақида тақдимот қилди.

Шунингдек, компаниянинг Ўзбекистон бозоридаги етакчи ўрни ва халқаро бозорлардаги ўсиб бораётган иштироки ҳақида сўзлаб берди.

Ҳар йили PLUS-forum иштирокчилар учун тажриба алмашиш, муваффақиятли лойиҳаларни муҳокама қилиш ва янги алоқалар ҳамда ҳамкорликларни йўлга қўйиш имконини берадиган муҳим платформа бўлиб хизмат қилади!

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг