Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Паспортингиз нусхасини ижтимоий тармоқлар орқали жўнатманг

Паспортингиз нусхасини ижтимоий тармоқлар орқали жўнатманг

Қачондир дўстингизга, шифокорингизга ёки ҳамкорингизга паспортингиз нусхасини интернет орқали жўнатишингизга тўғри келади. Ёхуд айрим канал ва гуруҳларда паспорт маълумотларингизни жўнатишингизни сўрашади. Шундай пайтлар сизни огоҳ бўлишга чақирамиз. Чунки ҳужжат орқали фирибгарлар сизни қармоққа илинтиришлари мумкин.

Қачондир мессенжерларда паспортининг фотонусхасини улашган одамлар ўзлари билмаган ҳолда кредитларга илиниб қолаётганлари тажрибада кузатиляпти. Бошқа одамнинг номидан риелторлик шартномалари тузилгани, ҳисоб рақами очилганига мутасадди идоралар гувоҳ бўлишмоқда.

Шу вақтгача бегона одамга паспорт ёки унинг нусхасини бермасликдан огоҳлантирилган эди. Хакерлар ҳужуми авж олган ҳозирги замонда ҳатто яқин ва ишонган кишисига ҳам ижтимоий тармоқлар орқали паспорт маълумотларини жўнатмаслик ва ўзи учун сақлаб қўймаслик уқтирилмоқда. Чунки паролни бузиб кирган фирибгарлар барча маълумотларни қўлга киритиши ҳамда улардан фойдаланиши ҳеч гап эмас.

Ижтимоий тармоқлардаги профилларингизни қайта текширинг. Қачондир кимгадир паспорт, банк рақами ва шунга ўхшаш маълумотларни узатган бўлсангиз, ҳозироқ уларни ўчириб ташланг. Маълумотларни мессенжер орқали юбориш жуда зарур бўлса, ишингизни бажаргач, дарҳол ўчиришни унутманг.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг