Ўзбекистоннинг “kpi.com” стартапи ва Саудия Арабистонининг “FAI” компанияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Халқаро “LEAP 2025”технология кўргазмаси доирасида “FAI” компанияси ҳамда IT Park Uzbekistan резиденти бўлган “kpi.com” ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Ушбу ҳамкорлик Саудия Арабистони бозорига киришда жараёнларни автоматлаштириш ва мамлакатнинг солиқ талабларига риоя қилиш орқали бизнес юритишни соддалаштириш мақсадида тузилган.
“FAI”нинг маҳаллий меъёрий талаблар соҳасидаги чуқур тажрибасига таяниб, компаниялар “ZATCA” (Закот, солиқ ва божхона назорати бошқармаси) ва “FATOORA” (электрон ҳисоб-китоблар миллий тизими) стандартларига осон мослаша олади.
Ўз навбатида, “kpi.com” сунъий интеллект ечимлари бухгалтерия ҳисоби, ходимларни бошқариш, CRM ва инвентаризация каби асосий бизнес жараёнларини автоматлаштириш имконини беради.
“FAI” ва “kpi.com” ўртасида меморандум имзоланиши минтақада бизнеснинг рақамли ривожланиши йўлидаги муҳим қадамдир. Қўшма технологиялар корхоналарга нафақат маъмурий вазифаларни соддалаштириш, балки ривожланиш ва кенгайишга эътибор қаратиш имконини беради.
Яқин келажакда ҳамкорлар бизнес операцияларининг максимал самарадорлигини таъминлайдиган бир қатор интеграция ечимларини ишга туширишни режалаштирмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter