Ўзбекистонлик мактаб ўқувчилари ва талабалари учун халқаро спорт дастурлаш бўйича буткемп ташкил этилди

Мактаб ўқувчиларини спорт дастурлаш бўйича халқаро олимпиадаларга тайёрловчи россиялик мураббий Андрей Станкевич мактаб ўқувчилари ва талабалари учун халқаро спорт дастурлаш бўйича онлайн маҳорат дарсларини ўтказди.
Лойиҳа март ойида ёш дастурчиларнинг иқтидорларини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг касбий ўсишларига кўмаклашиш мақсадида Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Рақамли таълимни ривожлантириш маркази ва “Yandex” компаниясининг кўмагида ташкил этилди.
Тренинг якунида ўзбекистонлик 21 нафар ёш дастурчилар жаҳонга машҳур мураббий Андрей Станкевич раҳбарлигида ўз маҳоратини ошириш имконини эга бўлишди. Бу вақт ичида Ўзбекистон жамоаси 90 дан ортиқ муаммоларни муваффақиятли ҳал қилди.
Шунингдек, тренинг давомида талабалар халқаро тажриба билан танишиш, шунингдек, жаҳон миқёсидаги мусобақаларда иштирок этишга тайёрланиш имкониятига эга бўлдилар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter