Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон делегацияси Concentrix компанияси билан учрашиб, мамлакатнинг ҳамкорликни кенгайтириш борасидаги салоҳиятини намойиш этди

Ўзбекистон делегацияси Concentrix компанияси билан учрашиб, мамлакатнинг ҳамкорликни кенгайтириш борасидаги салоҳиятини намойиш этди

Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов, IT Park хизматлар экспортини ривожлантириш бўйича директори Маҳлиё Муксинова ҳамроҳлигида, “Concentrix” компанияси вакиллари билан учрашув ўтказди. Музокаралар давомида келгуси ҳамкорлик истиқболлари ва компаниянинг Ўзбекистондаги фаолиятини кенгайтириш имкониятлари муҳокама этилди.

“Concentrix” — мижозлар тажрибаси (CХ) ва технологик ечимлар тақдим этишга ихтисослашган технология ва хизматлар соҳасидаги жаҳон етакчиси ҳисобланади. Компаниянинг бош қароргоҳи АҚШнинг Ню-Жерси штатидаги Нюарк шаҳрида жойлашган. “Concentrix” технология, соғлиқни сақлаш, молия ва чакана савдо каби соҳалардаги йирик брендларга хизмат кўрсатиб, мижозларни қўллаб-қувватлаш, техник ёрдам, АйТи-хизматлар, савдо, шунингдек, рақамли трансформация ва маркетинг бўйича кенг кўламли хизматларни тақдим этади.

2024 йил 6 сентябрь куни IT Park бош директори бошчилигидаги делегация компаниянинг Туркиядаги офисида “Concentrix” вакиллари билан учрашди ва унда томонлар Ўзбекистоннинг кадрлар салоҳияти муҳокама қилишди.

Вазир Шерматов билан сўнгги учрашувда “Concentrix” компаниясини халқаро бизнесни ривожлантириш бўйича директор Марк Кандиёти ва Яқин Шарқ ҳамда Туркия бўйича вице-президент Метин Таракчи тақдим этди. Учрашувнинг асосий мақсади “Concentrix” делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи бўйича кейинги қадамларни белгилаш ва саналарни келишиб олишдан иборат эди.

Ўзбекистоннинг кўп тилли истеъдодлар захирасига алоҳида эътибор қаратилди, бунда кўплаб мутахассислар инглиз, немис, корейс ва бошқа хорижий тилларни мукаммал билиши таъкидланди. “Concentrix” компанияси немис тилида сўзлашувчи мутахассисларни жалб қилишга катта қизиқиш билдирди. Бу эса компаниянинг АйТи-хизматлар соҳасидаги фаолиятини кенгайтириш ва халқаро мижозларни жалб қилиш учун имкониятлар яратади.  

Вазир Шерматов Ўзбекистонда фаолият юритаётган, АҚШ, Европа ва МДҲ мамлакатлари бозорларида ўз хизматларини кўрсатаётган халқаро АйТи-компанияларнинг муваффақиятли тажрибаларига тўхталиб ўтди. “Concentrix” вакиллари Ўзбекистонда бизнесни кенгайтириш стратегияларини янада чуқурроқ ўрганишга қизиқиш билдирдилар.

“Concentrix” каби етакчи халқаро компаниянинг Ўзбекистонда фаолият юритиши мамлакатнинг ривожланаётган АйТи-ҳаб сифатидаги мавқейини мустаҳкамлашда муҳим қадам бўлади. Компаниянинг Ўзбекистондаги фаолиятини кенгайтириши мамлакатнинг рақобатбардошлиги ва унинг технология ҳамда аутсорсинг компаниялари учун жозибадорлигини тасдиқлайди, рақамли иқтисодиётнинг жадал ўсишига ва янги иш ўринлари яратилишига ҳисса қўшади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг