Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ота-оналар боласи "айти"чи бўлишини хоҳлашяпти

Ота-оналар боласи

Фото: "Lenta.ru"

"Superjob" хизмати Россиядаги 256 та аҳоли турар жойларидан минг нафар ота-оналар ўртасида сўровнома ўтказилди. Уларга "Фарзандингиз ким бўлишини хоҳлайсиз?" саволи берилди.

Натижаларга кўра, ота-оналарнинг кўпчилиги фарзандлари ахборот технологиялари бўйича мутахассис бўлишини орзу қилар экан. Бу вариант респондентларнинг 26 фоизига тўғри келди.

Иккинчи ўринни ҳарбий соҳа 10 фоизлик овоз билан эгаллади. Учинчи ўринда тиббиёт ва фармацевтика (9 фоиз), тўртинчи ўринда қурилиш (7 фоиз), бешинчи ўринда иқтисод (4 фоиз) соҳалари турибди.

Албатта, фарзандлар жинсига қараб ҳам ота-оналарнинг орзулари фарқланди. Ўғил болаларнинг ота-оналари "айти" соҳасини жон деб танлаган бўлсалар, қизларга тиббиёт соҳасини муносиб кўрганлар кўп. Аммо қизининг "айти"дан кетишини хоҳлайдиган оилалар ҳам бор экан. Бу жавобларнинг 11 фоизини ташкил қилади. Мазкур кўрсаткич бошқа исталган соҳалар ичида нисбатан кўп фоиздир, қолганлари 5 тага ҳам етмаган.

Демак, инсонлар ахборот технологиялари соҳасининг келажагига ишонч билан қарашяпти ва фарзандларини бу оламга киритишга иккиланишмаяпти.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг