"Олх" платформасида бировнинг пулларини ўзлаштирган йигит қўлга олинди
Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳрида яшовчи Б.Т. ИИОга мурожаат қилиб, банк картасидан 21.205 млн. сўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.
Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳрида яшовчи муқаддам ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан судланган 33 ёшли С.И. содир этганлиги аниқланган.
Гумонланувчи сифатида тергов ҳаракатларига жалб этилган, С.И. “Олх” платформасида “UAZ 3151” сотилади дея ёлғон эълон жойлаштирган ва бу эълонга ишонган жабрланувчи Б.Т. билан телефон орқали гаплашиб, уни ишончига кириш орқали, олдиндан 21.205 млн. сўм миқдоридаги пулларни ўзининг фойдаланувида бўлган банк картасига ўтказиб олган ва ёзишмаларни ўчириб юбориб, унинг қўнғироқларига жавоб бермай, қора рўйхатга киргазиб қўйган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми "б" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, С.И.нинг содир этилиб, фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш мақсадида тергов, тезкор-қидирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми "б" бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter