Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Оғир аҳволдаги беморларга кор қилувчи технология

Оғир аҳволдаги беморларга кор қилувчи технология

Фото: Techcult.ru

Массачусетс технология институти тадқиқотчилари яралар сабаб қон йўқотишнинг олдини олиш учун сунъий қон қуйқаларини ҳосил қилиш технологиясини ишлаб чиқдилар. Бу беморни касалхонага олиб боргунча қон йўқотиш хавфини камайтиришга имкон беради.

Икки компонентли тизим инсон танасига тўлиқ мос келади ва қон айланиш тизимининг ишлашига тўсқинлик қилмайди. Нанозаррачалар ниҳоятда кичик ҳажмга эга - 140-220 нанометр, шу сабабли улар хавфли жойларда, масалан, ўпкада тўпланмайди.

Тирик ҳужайралар билан боғланиш, ҳатто ташқи томондан сезилмайдиган ички қон кетишини ҳам блокировка қилишга қодир. Кемирувчилар устида ўтказилган тажрибалар техниканинг самарадорлигини исботлади, энди уни одамларда синаб кўриш керак.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг