Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Octopian Digital» компанияси билан муҳим масалалар муҳокама қилинди

«Octopian Digital» компанияси билан муҳим масалалар муҳокама қилинди

Фото: Рақамли технологиялар вазирлиги

Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Бирлашган Aраб Aмирликларида бўлиб ўтаётган Жаҳон ҳукуматлари саммити (World Government Summit) доирасида Octopian Digital компаниясининг бошқарувчи директори Фади Жавдат Хинди билан учрашди.

Учрашув аввалида томонлар ўз фаолиятлари ҳақида умумий маълумотлар бериб ўтдилар.

Шунингдек, Octopian Digital компанияси билан Бирлашган Aраб Aмирликларидаги маълумотлар марказлари фаолияти таҳлил қилинди ҳамда Ўзбекистоннинг «Электрон ҳукумат лойиҳаларини ривожлантириш маркази» ДМ билан ўзаро тажриба алмашилди.

Жумладан, хавфсизлик тизимлари, ҳозирги халқаро бизнес ҳолатлари ва сунъий интеллектга асосланган давлат хизматлари, ақлли шаҳар, булутли ҳисоблаш бўйича ҳамкорлик қилиш имкониятлари муҳокама қилинди. Шунингдек, учрашув давомида компаниянинг Ўзбекистонга киритиши мумкин бўлган сармояси ҳақида фикр алмашинилди. Шу ўринда Ўзбекистон делегацияси аъзолари ҳам юртимизда бу каби энг замонавий технологияларни ривожлантиришга қаратилган қатор имкониятлар ҳақида компания вакилларига маълумот бердилар ва мамлакатимиз салоҳияти Octopian Digital компанияси ходимлари томонидан юқори баҳоланди.

Шунингдек, Octopian Digital компанияси вакиллари Ўзбекистонда рақамлаштириш бўйича қўйилган мақсадлар ва келажакдаги режалар билан қизиқдилар. Бу борада, асосий мақсад Ўзбекистонни минтақавий IТ-аутсорс марказига айлантириш, IТ-экспорт хизматлар ҳажмини ошириш, ёшларни бу борада билим ва салоҳиятларини ошириш ҳамда иш билан таъминлаш каби устувор йўналишлар компания вакилларига тушунтирилди.

Учрашув сўнгида Octopian Digital компаниясининг Иорданиядаги таълим соҳасида ахборот хавфсизлиги масаласида эришган ютуқларини инобатга олиб, келгусида мазкур йўналишларда ҳамкорлик қилиш бўйича бир қатор таклифлар беришни ва уларни муҳокама қилиш учун Ўзбекистонга ташриф буюришини билдирди.

Маълумот учун: Octopian Digital 1995 йилда Германияда ташкил этилган, 2005 йилда эса ребрендинг қилинган. Компания 80 мамлакат ва 189 шаҳарда IТ билан боғлиқ масалаларга ўз ечимларини таклиф этади. Google, Apple, Microsoft, VISA, MasterCard, Lufthansa, Emirates, Orange, Vodafone, Shell, Bayer, British American Tobacco каби компаниялар унинг мижозлари ҳисобланади. Octopian Digital кенг тармоқли тизимларда маълумотларни узатиш самарадорлигини ошириш, лойиҳа учун зарур бўлган кенг кўламли ечим ва хизмат кўрсатувчи провайдер билан таъминлаш каби хизматларни тақдим этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг