Очиқ маълумотлар портали олтин даражадаги сертификат — “Gold level” олди
![Очиқ маълумотлар портали олтин даражадаги сертификат — “Gold level” олди](https://ict.xabar.uz/static/crop/3/9/920__95_3936440928.png)
2023 йил 5 декабр куни Лондондаги Очиқ маълумотлар институти (ODI) баҳолаш тизими бўйича Ўзбекистон Республикасининг Очиқ маълумотлар портали — data.egov.uz “Gold level” олтин даражадаги сертификатини олди.
Бугунги кунда Очиқ маълумотлар институтининг сертификатини дунёдаги 155 мингдан ортиқ сайт ва порталлар олган. Лекин, дунёда атиги 3 та сайт энг юқори бўлган “Platinum level” даражадаги сертификатга эга бўлган. Улардан бири Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигининг расмий сайти stat.uz.
Шунингдек, дунёда жами 9 та сайт ва портал “Gold level” олтин даражадаги сертификат олишга муяссар бўлган ва улар қаторига Ўзбекистон Республикасининг Очиқ маълумотлар портали data.egov.uz ҳам қўшилди.
Очиқ маълумотлар сертификати — очиқ маълумотларнинг нашр этилишини профессионаллаштириш учун тасдиқланган стандартлар тўпламига мос келадиган мустақил сифат белгисидир.
Барқарор очиқ маълумотлардан фойдаланишни қўллаб-қувватлаш учун ҳуқуқий, амалий, техник ва ижтимоий талабларни қамраб олади.
Ҳозирги кунда, Ўзбекистон Республикасининг Очиқ маълумотлар порталида жами 9 мингга яқин маълумотлар тўпламлари 3 тилда (ўзбек, рус ва инглиз тилларида) жойлаштирилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter