Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нега биткоин олтинга тенглашолмайди?

Нега биткоин олтинга тенглашолмайди?

Фото: Ferra

JPMorgan катта таҳлилчиси Николаос Панигирцоглу биткоин (BTC) ва олтин солиштирилган ҳисоботни тақдим этди.

Ҳисоботга кўра, гарчи унинг тарафдорлари бунинг тескарисини ҳарчанд исботлашга уринишмасин, биткоин олтин билан тенглашолмайди. Сабаби оддий ва тушунарли, яъни волатиллик (муайян вақт оралиғида курснинг ўзгарувчанлиги). Айнан биткоин қийматининг тинмай ўзгарувчанлиги катта тўсиқ ҳисобланади, нега “рақамли олтин”ни ҳақиқийси билан билан солиштириш нотўғри эканини кўрсатади.

Волатиллик спот биткоин-ETFлар яқин келажакда олтинга асосланган инвестиция маҳсулотлари ҳажмига таққослагулик маблағларни жалб эта олмаслигига таъсир кўрсатади.

Биткоин олтин билан тенглашиши учун, олтиннинг ҳозирги $3,3 трлнлик капитализациясига етиб олиши керак, дейилади ҳисоботда. Шунга қарамасдан, сармоядорлар ETF сезиларли ўсаётганини ҳам эътироф этишмоқда ва тахмин қилишларича, уч йиллардан сўнг ушбу биржа фондлари бошқарувидаги капитал ҳажми $62 млрдга ўсиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг