Салвадорда IT учун солиқлар бекор қилинди
Салвадорнинг ҳукмрон партияси сунъий интеллект ва бошқа компютер технологияларини ишлаб чиқувчи компанияларга солиқларни бекор қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади. Мақсад мамлакатни IT-соҳасини ривожлантириш учун жозибадор қилишдан иборат.
Технология компаниялари 15 йил давомида даромад солиғи, сармоядан олинадиган даромад солиғи ва маҳаллий ҳокимият солиқларидан, шунингдек импорт қилинадиган товарлар бўйича тариф тўловларидан озод қилинади.
Салвадор биткоинни миллий валютага тенглаштирган биринчи давлат сифатида машҳур бўлди. Мамлакатда нафақат крипто банкоматлар ўрнатилди, балки вулқон энергиясидан қазиб олишни ҳам режалаштиришди. Шу билан бирга, Салвадор кибер заифлик бўйича етакчи ўнта мамлакат қаторига киради.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter