Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нагоя университетлари Президентлари билан ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди  

Нагоя университетлари Президентлари билан ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди   

Нагоя Университети президенти Сугияма Наоши раҳбарлигидаги университет вакиллари ва ҳозирда Японияда бўлиб турган Рақамли технологиялар вазири ўринбосари Рустам Каримжонов бошчилигидаги делегацияси ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида Университет профессори томонидан Ўзбекистон билан алоқалар ва амалга оширилаётган режалар тақдимоти бўлиб ўтди.

Ўз навбатида, вазир ўринбосари томонидан вазирликда рақамли таълим ҳамда сунъий интеллектни ривожлантириш йўналишларида амалга оширилаётган лойиҳалар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Учрашув натижасида Университетнинг R&D (изланиш ва тадқиқотлар) маркази ва технологиялар лабораторияси фаолияти билан танишиш ва ушбу йўналишда икки томонлама ҳамкорлик қилиш, Университет ўқитувчи ва проффесорларининг илғор тажрибаси ёрдамида ТАТУ ўқитувчиларини малакасини ошириш тизмини йўлга қўйиш, Университетнинг инновацион ўқув жараёнлари билан танишиш, ўқувчилар учун 6 ойлик, 1 ва 2-йиллик тажриба алмашиш дастурларини жорий этиш имкониятларини кўриб чиқишга келишилди.

Шунингдек, онлайн таълим тизими бўйича япон-инлиз тилидаги контентларни тақдим этиш имкониятлари ҳам муҳокама қилинди ва Университет ушбу йўналишдаги контентларни тақдим қилишга тайёрлигини маълум қилди.

Маълумот учун: Нагоя университети 1871 йил ташкил топган. ҚС рейтинги бўйича дунёда 152 ўринда туради. 28 та йўналишда таълим беради. Ҳозирда университетда 16 мингдан зиёд талабалар таҳсил олмоқда. Шундан 2 150 та талаба хорижий давлатлардан келган талабалар ҳисобланади. Ушбу университетдан 6 та Нобел мукофоти лауреатлари таҳсил олган.

Шу билан бирга, вазирлик делагацияси Нагоя иқтисодиёт Университети президенти Сабури Ҳаруо ва вице-президенти Томиока Масаши билан музокаралар ўтказди.

Мазкур учрашувда Нагоя иқтисодиёт университети ва Вазирлик ҳузуридаги университетлар билан яқин йилларда Япон таълим стандартлари асосида АйТи ва сунъий интеллект ўқув дастурларини ишлаб чиқиш, Ўзбекистонда Нагоя иқтисодиёт университетининг ўқув кампусини очиш ҳамда университет профессор ўқитувчилари иштирокида япон тили ва АйТи бўйича онлайн курслар ташкил этиш имкониятлари муҳокама қилинди.

Ўз навбатида, вазир ўринбосари Р. Каримжонов томонидан вазирликда рақамли таълим ҳамда технологияларни ривожлантириш йўналишларида амалга оширилаётган лойиҳалар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Учрашув натижасида Нагоя Иқтисодиёт университети ва Тошкент ахборот технологиялари университети билан ҳамкорлик ўрнатиш таклиф қилинди ва икки томонлама ҳамкорлик меморандумини имзолашга келишилди.

Маълумот учун: 1940 йилда ташкил топган Нагоя Иқтисодиёт университети Япониянинг етакчи хусусий университети бўлиб, ўзининг сифатли иқтисодий таълим ва илмий тадқиқотлари билан машҳур. Университет иқтисодиёт ва бошқарув соҳаларида мутахассислар тайёрлашга алоҳида эътибор қаратади. Ҳозирда Нагоя иқтисодиёт университетда 2 мингдан зиёд ёшлар (бундан 388 нафари 14 та давлатлардан келган хорижлик талабалар) таҳсил олмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг