Шерзод Шерматов АТдан фойдаланмайдиган раҳбарларни «огоҳлантирди»
«Ахборот технологияларининг жорий этилиши ва ўзаро интеграцияси барча давлат органлари фаолиятини такомиллаштиришга ва қарорларини таҳлил асосида қабул қилишига ёрдам беради. Бу ҳақда АКТ вазири Шерзод Шерматов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Бундан 5 йиллар аввал ахборот технологиялари жорий этилиши энг қийин бўлган идоралар қаторида одатда ҳокимият ва коммунал хизматлар етказиб берувчилар бўлар эди. Ҳозир эса бундай икки давлат ташкилотлари раҳбарларининг шахсан ўзлари қанчалик ахборот технологиялари уларнинг иш фаолиятларига ёрдам бераётганини Президентимизга тақдимот қилмоқдалар...
Рақамли Тошкент марказига ташриф даврида Давлатимиз Раҳбари унинг имкониятлари билан танишиш билан биргаликда ахборот технологияларини барча соҳаларга ва ҳудудларга кенгроқ жорий этиш бўйича вазифаларни белгилаб бердилар.
Дарҳақиқат, ҳозирги кунда қайси раҳбар ахборот технологиялари имкониятларидан фойдаланмайдиган бўлса, у орқада қолиб кетиши аниқ. Шунинг учун, бошқа барча соҳа ва ҳудудлар раҳбарлари имкони борича тезроқ ўз соҳаларига ва ҳудудларига замонавий ахборот технологияларини жорий этиш чораларини кўришлари шарт. Бунда тизимларга киритилаётган бирламчи маълумотларнинг ҳаққонийлигига, айниқса, алоҳида эътибор қаратиш керак. Шундагина ушбу маълумотларнинг таҳлили асосида жойларда тўғрироқ қарорлар қабул қилиш имкони яратилади», дея таъкидлади АКТ вазири.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter