Microsoft Windows 11, Windows 10, Windows 8.1 ва Windows 7 ни янгилади – юзга яқин заифликлар тузатилди

Microsoft Windows операцион тизими учун анъанавий ойлик Patch Tuesday янгиланишининг бир қисми чиқарди. Янгиланишлар Windows 11, Windows 10 ва ҳатто Windows 8.1 и Windows 7 каби фахрий тизимлар учун ҳам мавжуд.
2022 йил июль ойидаги Patch Tuesday доирасида компания хавфсизликнинг 84 та заифлигини, шу жумладан, тажовузкорларга код ижросини масофадан ишга туширишга имкон берувчи тўртта муҳим заифликни тузатди. Жумладан, ҳужумчилар томонидан фаол фойдаланилган нол кунлик заифлик ҳам тузатилди.
Windows 11 учун янгиланиш KB5015814 деб белгиланган ва Windows 10’даги апдейт KB5015807 21H1 ва 21H2 версиялари учун чиқарилган.
Windows 8.1 (КБ5015874) ва Windows 7 (КБ5015861)да ҳам «хатоликлар тузатилди». Эслатиб ўтамиз, Windows 8.1’ни қўллаб-қувватлаш 2023 йил бошигача давом этади, Windows 7 эса бепул қўллаб-қувватланмайди. Microsoft икки йил аввал Windows 7 операцион тизимини қўллаб-қувватлашни 2020 йил 14 январда тугатган эди. Корпоратив фойдаланувчилар учун Microsoft Windows 7 учун пуллик кенгайтирилган қўллаб-қувватлашни таклиф этади. Улар 2023 йил январигача Windows 7 ESU дастури (Кенгайтирилган хавфсизлик янгиланишл Extended Security Updates, кенгайтирилган хавфсизлик янгиланишлари) доирасида янгиланишларини олишлари мумкин. 2021 йилда ушбу хизмат нархи бир дона компьютер учун 50 долларгача, 2022 йилда эса 100 долларгача ошган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter