"Мактабга ўқувчилар ўрнига роботларни юбориш керак"

Япониянинг Кумамото шаҳри маъмурияти мактабларда дарс қолдирмаслик ва безориликка қарши кураш доирасида ўқувчилар ўрнига синфларга роботларни юборишни таклиф қилди.
Ноябр ойидан мустақил равишда синфдан-синфга ўтадиган, ўқувчи эса масофадан туриб бошқарадиган таълим муассасаларига баландлиги бир метрдан ошмайдиган ўзиюрар роботларни жўнатиш таклиф қилинмоқда.
Мактаб ўқувчилари ўз тенгдошлари томонидан ҳақоратлангани ва камситилгани учун шундай қарорга келинди.
Таълим вазирлигининг сўнгги сўровига кўра, Япония бўйлаб бошланғич ва ўрта мактабларда дарс қолдирмаган ўқувчилар сони 2021 йилда рекорд даражага етди ва 244 940 та воқеа содир бўлди.
Май ойида Токиода мактаб ўқувчисига ҳужум қилингани ҳақида хабар берилган эди. Кекса эркак темир йўл вокзали яқинида ўрта мактаб ўқувчисига пичоқ билан ҳужум қилди. Кейинроқ бола енгил жароҳатлар билан касалхонага ётқизилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter