Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Мактаб ва университетларда Skype, WhatsApp, Twitter`дан фойдаланиш тақиқланмоқда

Мактаб ва университетларда Skype, WhatsApp, Twitter`дан фойдаланиш тақиқланмоқда

Фото: sun9-34.userap

Нижний Новгород ҳукумати маҳаллий мактаблар, коллежлар ва университетларга хорижий интернет хизматларидан фойдаланишни тўхтатишни тавсия қилди. Расмий маълумотларга кўра, бу чора таълим муассасалари инфратузилмаси хавфсизлигини таъминлайди.

Хусусан, Олий таълим вазирлиги томонидан талаба ва таълим муассасалари ходимларига хорижий хизматлар, жумладан, Skype, Twitter, Jabber, Viber, Facebook, iCloud, Google Drive, Dropbox, WhatsApp вa ICQ хизматларидан фойдаланишдан воз кечиш тавсия қилинди. Ушбу рўйхатдаги сўнгги дастурий таъминот Россиянинг VK холдингига тегишли.

Жорий йилнинг март ойида Санкт-Петербург таълим қўмитаси маҳаллий таълим муассасалари раҳбариятига хат йўллаб, унда бошқарма хорижий дастурлар, жумладан, Zoom, Skype, Google Analytics, Google Maps, Google Translate вa Recaptcha дастурларини ўчириб қўйишни сўраган эди.

Хорижий дастурий таъминот билан ўзаро алоқани истисно қилган ҳолда, Россия расмийлари киберҳужумларни тўхтатишга ҳаракат қилмоқда. Бундан ташқари, расмийлар мактаблардаги компьютерларнинг бир қисмини тармоқдан узишни таклиф қилмоқда.

Ўтган ой ўрталарида Таълим вазирлиги, Рақамли ривожланиш вазирлиги ва VK ўртасида таълимда онлайн коммуникацияларни ривожлантириш бўйича шартнома имзоланган эди. Холдинг Россия мактаблари ва коллежларида иш қуроли сифатида  VK Messenger, VK Calls вa Mail.ru хизматларини жорий этишни режалаштирмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг