Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Lumiere — жонли видеолар ясовчи энг кучли нейротармоқ. Бунақаси бўлмаган! (видео)

Lumiere — жонли видеолар ясовчи энг кучли нейротармоқ. Бунақаси бўлмаган! (видео)

Фото: Lumiere

Google компанияси сунъий интеллектга асосланган Lumiere — “видеони жонли генерациялаш учун вақт-макон диффузияси модели”ни тақдим этди.

Эҳтимол, бу бугунги кундаги матнли тавсиф асосида жонли тасвир яратувчи энг кучли видео СИ-генератори бўлиши мумкин.

Турдош воситалардан муҳим фарқи, Google Lumiere модели ўзига хос архитектурага эга — видеонинг бутун давомийлиги битта генерацияда бажарилади.

Қолган моделлар эса бошқачароқ ишлайди: бир нечта асосий кадрлар генерацияланади, сўнгра вақт бўйича интерполяция қўлланилади, бу эса генерацияланаётган роликда номутаносибликларни келтириб чиқаради.

Lumiere бир нечта режимда ишлай олади:

  • матнни видеога айлантиради;
  • оддий фотоларни жонлантиради (ҳаракатлантиради);
  • намуна асосида берилган топшириққа кўра видеороликлар ясайди;
  • ёзма тавсиялар берилса видеони таҳирлайди;
  • фотосуратнинг маълум қисмларини анимациялайди;
  • видеони қисмлари бўйича таҳрирлайди — мисол учун, кишининг кийим-бошига ўзгартириш киритиши мумкин.

Тан олиш керак, бунақаси бўлмаган!

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг